Lex.uz сайтига 25 сентябрдан расмий манба мақоми берилди
Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бўлим бошлиғи Бобур Каримовнинг ЎзАга билдиришича¸ Lex.uz сайтида ҳозирда ўзбек ва рус тилларида жами 42 мингдан ошиқ ҳужжат бор. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилари сони 60 мингга яқинлашган сайтдан¸ Каримовга кўра¸ бир кунда 13 мингдан ошиқ жисмоний ва юридик шахс фойдаланмоқда.
Lex.uz бугунга келиб Telegram тармошида ҳам ўз саҳифасини очган.