Тошкент вилоятида NAVRUZ PARTY тадбири ўтказилади
Тадбир ташкилотчилари ART WAY ёшлар театр студияси, ҳамкорлар – Ўзбекистон Республикаси Давлат санъат ва маданият институти ва бошқалар.
Икки кун мобайнида иштирокчилар "Миллий мерос" фестивали, фолклор ижроси, миллий фолклор ўйинлари, сумалак таомлари, миллий ҳунармандлар ярмаркаси, миллий либослар намойиши, спорт мусобақалари каби тадбирларни ўз ичига олган маданий дастурлардан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Маданий тадбирлар якунида байрам дастурхони ёзилади, сўнг “NAVRUZ PARTY” концерт дастури бўлиб ўтади. Унда миллий эстрада хонандалари, халқаро танлов ва фестивалларнинг лауреатлари иштирок этади.
Тадбирнинг иккинчи куни тадбир иштирокчилари вилоятнинг чиройли жойлари бўйлаб юриш имкониятига эга бўладилар, кейин Тошкентга жўнаб кетадилар.
Тадбирнинг иккинчи куни тадбир иштирокчилари вилоятнинг чиройли жойлари бўйлаб юриш имкониятига эга бўладилар, кейин Тошкентга жўнаб кетадилар.