Англия Премьер-лигасининг 17-турида «Брайтон энд Ҳоув Альбион» «Челси»ни қабул қилди. «Фалмер – Зе Амекс» стадионида кечган учрашувда меҳмонлар жамоаси 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Ғолиблар сафида Педро Родригес ва Эден Азар мос равишда 17- ва 33-дақиқаларда дарвозани ишғол қилишди. 66-дақиқада Соломон Марч мезбонларнинг ягона жавоб голини йўллади. Қаторасига иккинчи ғалаба эвазига «Челси» очколари сонини 37тага етказиб, турнир жадвалида тўртинчи ўринда жойлашган, Маурисио Сарри шогирдлари пешқадам «Манчестер Сити»дан 7 очко ортда қолишмоқда. «Брайтон» 21 очко билан — 13-ўринда қолган. Англия чемпионати 17-тур Брайтон – Челси 1:2 (0:2, 1:0) Голлар: 0:1 – 17 Педро, 0:2 – 33 Азар, 1:2 – 66 Марч. Брайтон – Райан, Балогун, Бернардо, Монтойя, Данк, Проппер, Стивенс, Кнокерт (Локадия, 83), Гросс (Биссума, 81), Марч, Мюррей (Андоне, 60). Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Азар (Жиру, 83), Канте, Педро (Лофтус-Чик, 66), Ковачич (Баркли, 75), Виллиан, Жоржиньо. Огоҳлантиришлар: Данк (55), Андоне (69), Алонсо (87), Аррисабалага (90).