Парижда Макроннинг истеъфосини талаб қилишмоқда
Франция президенти Эммануэл Макроннинг истеъфосини талаб қилиш учун Париждаги Рояль саройига бир неча минг намойишчи йиғилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. Агентлик хабар беришича, одамлар “Патриотлар” ҳаракатининг чақириғидан сўнг Макроннинг истеъфосини, Франциянинг Европа Иттифоқи ва НАТОдан чиқишини талаб қилишди.