Шота Арвеладзени "Халл Сити" бош мураббийлигидан бўшатишди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Халл Сити" Чемпионшип доирасида "Лутон Таун"ни қабул қилишидан бир неча соат олдин "йўлбарслар" бош мураббий Шота Арвеладзе билан хайрлашишди. Клуб раиси Ажун Илижали "Халл Сити"нинг охирги 4 та мағлубиятидан сўнг шу қарорни қабул қилди. Арвеладзе жамоа "Суонси"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, унга имконият беришда давом этишларини айтишганди, бироқ бу содир бўлмади. "Пахтакор" собиқ устози қўл остидаги "Халл" 10 турдан кейин 11 очко тўплаб, 20-ўринни банд қилиб турибди.