Билбаода "Атлетик" "Атлетико"ни мағлуб этди (видео)
Ла Лиганинг 15-турида "Атлетик Бильбао" ўз майдонида "Атлетико Мадрид"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув тақдирини Алекс Беренгернинг 84-дақиқадаги аниқ зарбаси ҳал этди.
"Сан Мамес" стадионида ўйин юқори темпда бошланди. "Атлетико" биринчи бўлиб ҳужумга ўтиб, ўнг қанотдан бурчак зарбаси ишлаб олди.
Бироқ мезбонлар тезда ўйинни ўз дарвозасидан узоқлаштириб, тўпни назорат қила бошлашди. Нико Уильямс чап қанотдан тез-тез хавфли ҳужумлар ташкил этиб, Облак дарвозасига узатмалар амалга оширди. Читать дальше...