Шлоттербек Реал ёки Баварияга ўтишни хоҳламоқда
Боруссия Дортмунд ҳимоячиси Нико Шлоттербек келаси йили жамоани тарк этиши ва нуфузлироқ клубга ўтиши кутилмоқда. Аллақачон турли жамоалар билан боғлиқ миш-мишлар пайдо бўлган.
Transfer News Live немис Sky манбасига асосланиб хабар беришича, 26 ёшли футболчи Реал Мадрид ёки Бавария клубларига ўтиш вариантларига қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда унинг агентлари катта клубларни ўрганиб, Шлоттербекни сотиб олишга тайёр жамоаларни аниқлашмоқда.
Нико Шлоттербек Боруссия Дортмунд сафида 138 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 18 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.