«Дженоа» икки йил ичида илк бор кетма-кет ғалаба қозонди
Олдинги турда ҳам генуялилар «Верона»ни худди шу ҳисобда, яъни 2:1 билан мағлубиятга учратганди. Фақат ўша ўйин ўз уйларида бўлиб ўтган эди.
Маълум бўлишича, «Дженоа» А Серияда кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонишига деярли икки йил бўлган. Охирги бор бу ҳолат 2024 йил январь ойида рўй берган эди.
Ўшанда «Салернитана» ва «Лечче» жамоалари «Дженоа»дан мағлубиятга учраган, генуялиларни эса Альберто Джилардино бошқараётган эди. Навбатдаги турда «Дженоа» ўз уйида «Интер»ни қабул қилади.