Манчестер Юнайтед Аморум даврида рекорд ўрнатди
Жамоа футболчилари бутун ўйин давомида "бўрилар" дарвозасига 27 марта зарба берди, бу Аморум жамоани бошқара бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Машҳур клуб футболчилари охирги марта рақиб дарвозасига бундан ҳам кўпроқ зарба берган ҳолат икки йил аввал Англия чемпионати доирасида "Челси"га қарши ўйинда содир бўлган эди.
Ўшанда улар 28 марта зарба беришган.