Реал Мадрид Милитаонинг жароҳати ҳақида маълум қилди
Клубнинг маълум қилишича, Милитаонинг чап оёғидаги соннинг икки бошли мушак пайларида йиртилиш аниқланган. Ушбу жароҳат унинг проксимал (сонга яқин) мушак пайларини ҳам қамраб олган.
27 ёшли футболчининг тикланиш муддати ҳозирча очиқланмаган. Мазкур учрашувда "Реал" Сельта жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазди.
Бу мағлубият натижасида мадридликлар Ла Лигадаги етакчи "Барселона"дан 4 очкога орқада қолмоқда. Реал Мадрид навбатдаги учрашувини 10-декабр куни Чемпионлар Лигаси доирасида Манчестер Ситига қарши ўтказади.