Сафонов Чемпионлар Лигасида дебют қилиши мумкин
Манбанинг маълумотларига кўра, Париж жамоасининг асосий дарвозабони Люк Шевалье жароҳатидан тўлиқ тикланмаган ва унинг "Атлетик" Бильбао жамоасига қарши бўлажак ўйинда майдонга тушиши даргумон. Шу сабабли, парижликларнинг асосий таркибида россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг ўйнаши кутилмоқда.
"Атлетик" ва "ПСЖ" ўртасидаги учрашув эртага, 10-декабрь куни Бильбао шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади. Ўтган дам олиш кунида Сафонов Париж жамоаси сафида 2025/2026 йилги мавсумда илк марта майдонга тушди ва "Ренн" жамоасига қарши ўйинда жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.