Қозоғистонда 52 нафар ўзбекистонликнинг ёниб кетишида айбланаётганларга нисбатан суд жараёни бошланади
Расмий хабарда таъкидланишича, бу воқеада айбланиб 5 киши қўлга олинган. Улардан уч нафари автобус ҳайдовчилари, 2 нафари "Азия транзис сервис" ширкатининг таъсисчиси ва механигидир.
9 июль куни Қозоғистон Бош прокуратураси мазкур шахсларга нисбатан тергов жараёни якунлани, иш судга ўтказилгани тўғрисида билдирган эди.
Шу йилнинг 18 январь куни Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси тириклайин ёниб кетган эди.
Ёнаётган автобусдан фақат уч киши –автобус ҳайдовчилари қочиб чиқишга улгурган.