Велоспорт. Терма жамоамиз Қозоғистондаги мусобақада 19 та жамоа орасида биринчи бўлди
Қозоғистоннинг Усть-Каминогорск шаҳрида Астана шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган кўпкунлик халқаро велопойга ўтказилди. Мазкур нуфузли велопойгада Россия, Озарбайжон, Беларусь, Украина, Молдова, Козоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистоннинг 140 дан ортиқ спортчилари ва 19 та веложамоалари иштирок этишди.