Сабрина Жабборова иши судда якунланди
Тошкентда модель Сабрина Жабборовага оид суд иши якунланди, деб nova24.uz хабар берди. Суд муҳокамаси ёпиқ ҳолда ўтказилиб, томонлар ўзаро келишувга эришгани учун жиноят иши якунланган. Бу ҳолат Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 66-моддасига асосан амалга оширилган.
Мазкур воқеа 2024 йил 7 ноябрь куни видеоклип суратга олиниши пайтида рўй берган. "Дилбарим" қўшиғи учун суратга олиш ишлари давомида Жабборовага "Гелик" автомашинаси уриб кетган, уни ёш актриса Севинч Маруфова ҳайдаётган бўлган. Читать дальше...