Эрон–Исроил можароси: ракеталар, портлашлар ва стратегик ҳужумлар таҳдиди
Яқин Шарқдаги ҳарбий таранглик яна авж олди. Эроннинг тонгдаги ракетали ҳужумлари Исроилнинг бир неча муҳим нуқталарини нишонга олди. Тел-Авив атрофидаги Гуш Дан ҳудудида учта кучли зарба қайд этилди, Ҳолон шаҳрида бир бино бутунлай қулаб тушди. Яна бир зарба Сорока касалхонаси яқинидаги майдонга берилгани, ҳодисанинг қанчалик жиддий эканидан далолат беради.
Сорока касалхонаси Исроилдаги энг йирик тиббий марказлардан бири бўлиб, айни пайтда Ғазодан келтирилган ярадор аскарларни қабул қилаётган эди. Читать дальше...