Покистоннинг Панжоб вилоятида 24 соат давомида ёғган кучли ёмғирлар оқибатида камида 63 киши ҳалок бўлди, 290 киши жароҳат олди, деб BBC хабар берди. Расмийларга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти қулаб тушган бинолар остида қолган, қолганлари эса сувга чўккан ёки ток урган.
Пойтахт Исломобод яқинидаги Равалпинди шаҳрида одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун пайшанба куни оммавий дам олиш куни деб эълон қилинди. Шаҳар орқали оқиб ўтувчи дарё суви кўтарилаётганлиги сабабли унинг атрофидаги аҳолига эвакуация қилиш тавсия этилди. Читать дальше...