Марсдан учиб келган метеорит Ню-Йоркда 5,3 миллион долларга сотилди
Қизил сайёра — Марсдан узилиб Ерга келган табиат мўъжизаси Ню-Йоркдаги машҳур Sotheby's аукцион уйида ноёб тарихий ва ғайритабиий аҳамияти билан диққат марказига чиқди. Унинг ҳақиқий нархи ва қайси қўлга тушгани эса барчага қизиқ. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
25 килограммлик метеоритга NWA 16788 номи берилган. Уни 2023 йил ноябрида метеоритлар овчиси Саҳрои Кабир чўлида топган. Айни метеорит Марсга катта астероид урилиши оқибатида узилиб кетган ва миллионлаб километр фазони босиб ўтиб, охири Ерга етиб келган. Читать дальше...