Хиросима портлашида омон қолган корейслар
1945-йил 6-август куни АҚШ Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташлаганида, қурбонлар орасида минглаб корейслар ҳам бор эди. Бу инсонлар Япония босқини даврида Кореядан мажбуран олиб келинган меҳнат мигрантлари эди. Улардан омон қолганлар ҳозирда қариб қолган бўлса-да, ҳанузгача адолат ва эътироф кутмоқда.