1 200 дан ортиқ қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси аниқланди
Бир йил давомида сохта ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Тергов давомида аниқланишича, ушбу ноқонуний фаолиятда Давлат хизматлари марказининг бир нафар ходими ҳам иштирок этган. Улар 72 нафар фуқарога қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб бериб, бунинг эвазига жами 616 миллион сўм миқдорида ноқонуний даромад олган.