ПСЖ ва «Фламенго» финалда 90 дақиқада ғолибни аниқлай олмади
Чоршанба оқшомида ПСЖ ва «Фламенго» Қитъалараро кубок финалида тўқнаш келди. Асосий вақт якунида ғолиб аниқланмагани боис баҳс қўшимча бўлимларга кўчди.
Биринчи бўлимда француз жамоаси сафида Хвича Кваратсхелия ҳисобни очди. Танаффусдан кейин эса «Фламенго» футболчиси Жоржиньо Матвей Сафонов қўриқлаётган дарвозага пенальти тепиб, мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим якунида ҳакам 1:1 ҳисобида финал ҳуштагини чалди ва ўйин қўшимча вақтга ўтди. 15 дақиқадан иборат икки бўлимли қўшимча вақтнинг биринчи қисми аллақачон бошланган. Читать дальше...