Япония Ўзбекистонга $12 млрд сармоя киритади
Ўзбекистон ва Япония ўзаро янги инвестицион платформа яратишга келишиб олдилар. Ушбу платформа доирасида умумий қиймати 12 миллиард АҚШ долларидан ошиқ бўлган кооперацион лойиҳалар амалга оширилади.
Ташаббус Токио шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Япония Бош вазири Санаэ Такаичи ўртасида бўлиб ўтган музокараларда илгари сурилди. Янги платформа икки давлат ўртасидаги йирик лойиҳаларни янада тезроқ амалга ошириш ва Япония сармояларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилиш жараёнини соддалаштиришга қаратилган. Читать дальше...