“Умра плюс”: айрим давлатлардан келган ҳар бир сайёҳ учун туроператорларга $100 тўланади
2026 йил якунигача Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” зиёрат туризми дастури доирасида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 доллар миқдорида субсидия ажратилади. Бу ҳақда “Умра плюс” зиёрат туризми дастури бўйича қабул қилинган ҳукумат қарорида белгиланган.