Роналду тўпурарлар пойгасида ортда қолиб бормоқда
Криштиану Роналду учрашувларда майдонга тушмаётган бир пайтда унинг рақиблари голларни кетма-кет уришда давом этмоқда. Португалиялик ҳужумчи тўпурарлар рўйхатидани етакчиликни аввал «Ал-Аҳли» футболчиси Айвен Тонига бой берганди, энди эса «Ал-Кадисия» вакили Хулиан Киньонес ҳам Роналдудан ўзиб кетди. Роналду ҳисобида 17 та гол бор, Тони 19 марта, Киньонес эса 18 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Читать дальше...