Самарқандда қайнана ва келин жанжаллашиб, бир-бирини жароҳатлади
Самарқанд вилоятида 16 июнь куни қайнана ва келин жанжаллашиб, бир-бирини жароҳатлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Ф.М. турмуш ўртоғи билан 2020 йилда қонуний ажрашиб, суднинг мажбурий тартибда киритиш тўғрисидаги карорига асосан, Мажбурий ижро бюроси томонидан турмуш ўртоғининг уйига мажбурий тартибда киритиб қўйилган. 2021 йилнинг 16 июнь куни Ф.М. ва унинг қайнанаси Н.М. ўртасида келиб чиққан. Жанжал оқибатида қайнана ва келин бир-бирига тан жароҳати етказган.
Жанжалдан хабар топган Ф.М. (келин)нинг қариндошлари Н.М. (қайнана)нинг яшаш уйига келиб, дарвоза ёпиқ бўлгани сабабли дарвозани уриб, ичкарига киришга уринган.
Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.