Баҳодир Жалолов Нью-Йоркдаги бокс кечасида Итальян рақибга қарши
Ҳамюртимиз Жалолов бу сафар Италия бокс мактабининг етакчи вакилларидан бири — Жанмарко Кардильо (12 ғалаба, 1 мағлубият, 2 дуранг, 2 КО)га қарши рингга кўтарилади. Жалолов шу пайтгача профессионал майдонда 15та жанг ўтказган, барчасини ғалаба билан якунлаган ва улардан 14 тасида рақибларини нокаутга учратган. Бу унинг ҳозирда қандай спорт формасида эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Мазкур оқшомдаги асосий жанг эса ярим енгил вазн тоифасида WBC камари учун курашадиган Брюс Каррингтон ва Матеус Гейта ўртасида бўлади. Каррингтон ва Гейта бу чемпионлик камари учун қаттиқ тўқнашув ўтказиши кутилмоқда.
Бокс кечаси Нью-Йорк спорт муҳитини янада қизитиб, жаҳон оммавий ахборот воситалари, бокс мутахассислари ва спорт жамоатчилиги диққатини тортади. Ҳар бир жанг, айниқса, Баҳодир Жалоловнинг рингдаги ҳаракатлари ўзбекистонлик спорт ихлосмандлари учун ҳам алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.
Шу сабаб, мухлислар 27 июль куни бокснинг юксак муҳитида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган Жалоловдан навбатдаги галаба ва кучли таассуротларни кутмоқда.