Голландия термаси юлдузи кокаин ишида гумонланмоқда
40 ёшли Стам ўзининг футболчилик фаолияти давомида Голландиянинг “NAC Breda” ва “Твенте”, Англиянинг “Уиган”, ҳамда Белгиянинг “Стандард” клубларида тўп сурган. Унинг спортдаги муваффақиятлари ҳам катта эътиборга сазовор: 2010 йилда “Твенте” таркибида Голландия чемпиони бўлган, 2012/2013 йилги мавсумда эса “Уиган” билан Англия кубогини қўлга киритган. Шунингдек, Стам бир неча бор Нидерландия терма жамоасига чақирилган.
Сўнгги йилларда у спортдан ташқари қонунбузарлик ишларига аралашгани айтилмоқда. Ҳозирда полиция ва тергов органлари Стам ва унинг укасини халқаро қидирувга берган. Мухлислар ушбу воқеадан ҳайратда ва афсусда эканликларини яширишмаяпти.