Добавить новость
World News
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Исроил Эронни “кўр” қилди: 200 та самолёт, 330 та зарба

13 июнь, жума куни бўлиб ўтган махсус матбуот анжуманида Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) расмийси, бригада генерали Эффи Дефрин томонидан ошкор қилинган маълумотлар бутун дунё эътиборини яна Эрон–Исроил қарама-қаршилигига бурди. Унинг сўзларига кўра, Исроил томонидан амалга оширилган кенг кўламли авиаразмда 200 дан ортиқ ҳарбий самолёт қатнашган ва 100 та стратегик нишонга қарши 330 дан зиёд турли ўқ-дорилар қўлланган.

Операциянинг асосий мақсадлари қаторида Эроннинг ядровий инфратузилмаси, ҳарбий база ва логистика нуқталари белгиланган. Айниқса, Teҳрондаги юқори аҳамиятга эга объектларга F-35, F-16 ва F-15 туркумидаги замонавий бомбардимончи самолётлар томонидан бошқариладиган бомбалар 50 км масофага яқинлаштирилиб ташлангани қайд этилди.

Ажойиб аниқлик ва технология афзаллиги

Ҳарбий кузатувчилар ва Германиянинг машҳур BILD нашри таҳлилига кўра, Исроил бу амалиётни юқори аниқлик ва стратегик устунлик билан амалга оширди. Тахлилчиларнинг айтишича, операция давомида бирорта ҳам Исроил самолёти йўқотилмаган — бу эса жанг майдонида техник ва тактик устунликни намоён этади.

Бундан ташқари, Эроннинг ҳаво мудофаа тизими жуда заиф реакция қайтарган. Аниқланишича, жавоб фақат битта базадан келган. Бу эса Исроилнинг ҳаводаги киберҳужум орқали Эрон радар тизимини вақтинча "кўр" қилиб қўйишга муваффақ бўлганини англатади. BILD'нинг хабар беришича, Исроил электрон уруш орқали бир неча соат давомида Эроннинг радар ва алоқа инфратузилмасини издан чиқарган.

Алоқа тизимларида парчаланиш ва оқибатлар

Ҳарбий таҳлилчилар Ҳанс-Йорг Фелевалд ва Юлиан Рёпкен таъкидлаганидек, рейд вақтида Эроннинг нафақат ҳарбий алоқа тизимлари, балки мобил алоқа, рациялар ва ҳатто шахсий пейжерлар ҳам ишдан чиққан. Ҳужум якунлангач, шундан кейингина алоқа тизимлари қисман тикланган.

Бу эса нафақат ҳарбий зарба, балки ахборот урушида ҳам Исроилнинг устунлигини намоён этади. Бу турдаги «гибрид» амалиёт Эрон томонини нафақат ҳарбий, балки психологик жиҳатдан ҳам босим остида қолдиргани шубҳасиз.

Хулоса ўрнида

Исроилнинг ушбу авиаразми нафақат стратегик нуқталарга зарба бериш, балки рақибнинг кибер ва ахборот инфратузилмасини ҳам издан чиқариш мақсадини кўзлаган. Мазкур амалиёт Эроннинг мудофаа салоҳияти қанчалик ноаниқ ва заифлашганини намоён этди. Воқеалар ривожи орқали минтақа янада хавфлироқ босқичга киргани кўриниб турибди.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *