Ўзбекистон пойтахти марказида, Олий Мажлис биноси ёнида меъморий ёдгорлик — Абулқосим шайх мадрасаси жойлашган. Бу нафақат диний иншоот, балки халқ ҳунармандчилиги ва маънавияти маркази бўлиб, тошкентлик буюк эшон — Абулқосимхон ҳаёти ва жасорати билан узвий боғлиқ.