Исроилнинг Теҳрондаги телевидинеяга зарбаси: IRIN студиясида воқеалар драмаси
Кўрсатилган кадрларда портлаш лаҳзаси IRIN телеканали жонли эфирида ҳам қайд этилди. Дастлаб Теҳроннинг кенг панорамаси намойиш этилаётган эди, бир пайтда студиядаги трансляцияда экран пардаси қаттиқ зарбадан йиртилади, қоғозлар учиб кетади, бошловчи ҳаяжонда студияни тарк этади. Бир неча сония давомида эфир тўхтаб қолади, кадр кул ва қора тутун билан қопланади. Бу воқеа бутун Эрон бўйлаб кенг муҳокама ва саросима уйғотди.
Айтиш жоиз, бундан олдин Исроил расмийлари айнан шу тумандаги бинога зарба берилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб, аҳолини зудлик билан хавфсиз ҳудудга кўчишга чақирган эди. The Times of Israel нашрида келтирилишича, Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац бу қарорни давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан оқланган, деб баҳолади.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар борлиги айтилмоқда, аниқ сонлар ва жабрланувчилар ҳолати ҳақида расмий маълумотлар берилгани йўқ. Шунга қарамай, бу воқеа минтақадаги медиа ва ахборот хавфсизлигига янги таҳдид сифатида баҳоланмоқда.
Мавжуд вазият Исроил ва Эрон ўртасидаги можаронинг янада кучайишини ва ахборот урушлари даврига кириб келганини кўрсатмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.