Россияда ўзбекистонлик ёлғон никоҳ билан фош этилди
Тергов материалларига кўра, Мавлонкул Россияда қолишни легаллаштириш мақсадида, фуқаро Д. билан тил бириктириб, ўзбекистонлик фуқаро О.ни у билан ёлғон никоҳга киритган. Бу никоҳ 2023 йил 29 март куни расмийлаштирилган.
Фуқаро О. шу асосда вақтинча яшаш учун рухсатнома олган ва у 2026 йил 7 сентябргача амал қилади.
Мавлонкул 2025 йил 11 июнь куни қўлга олинди ва эртаси куни унга расман айб эълон қилинди. Сўроқ вақтида у жавоб беришдан бош тортди ва уй қамоғига жойлаштиришни сўради, аммо суд уни қамоққа олишга қарор қилди. У 4 августгача ҳибсда қолади.