Ўзбекистон 4 ойда 3,1 минг тонна бодринг экспорт қилди
Экспорт ҳажми 3,3 миллион АҚШ долларини ташкил этган (такрибан 41 миллиард сўм).
Энг кўп бодринг экспорт қилинган давлатлар қуйидагилар:
• Россия — 2 013 тонна
• Қирғизистон — 609 тонна
• Қозоғистон — 453 тонна
• Бошқа давлатлар — 25 тонна
Экспорт ҳажмининг ошиши Ўзбекистоннинг аграр секторидаги ривожланишини ва ташқи бозордаги имкониятларини кўрсатади. Бу ҳолат валюта тушумларини оширишга ва маҳаллий фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшмоқда.