Британия Россияга қарши босимни кучайтиради: янги санкциялар йўлда
Расмий маълумотларга кўра, Стармер ўз нутқида нафақат Буюк Британиянинг янги санкциялар пакетини эълон қилади, балки халқаро иттифоқчиларни ҳам Россияга босимни кучайтиришга ундайди. У “эндиликда бу имкониятдан фойдаланиш ва Россияга нисбатан иқтисодий босимни ошириш вақти келди”, дея таъкидламоқчи.
Телеканал манбаларининг қайд этишича, Лондон позицияси қатъий: санкциялар енгиллашмайди, аксинча, кучайиб боради — то Москва "тўлиқ ва шартсиз" равишда ўт очишни тўхтатишга рози бўлмагунча.
Янги чора-тадбирлар нималардан иборат бўлиши ҳозирча очиқланмаган, бироқ Буюк Британия ҳукумати ўз иттифоқчиларидан бу йўналишда қўллаб-қувватлаш кутмоқда ва келгусида умумий ҳаракатлар муҳим рол ўйнашини алоҳида урғуламоқда.
Мутахассислар фикрига кўра, бу ҳаракат Европа ва Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан мувофиқлаштирилган стратегик босимини янада кучайтиради. Айни вақтда, бу санкциялар Россиянинг иқтисодий ва геосиёсий фаолиятига қанчалик таъсир кўрсатиши яқин ҳафталарда аён бўлади.