Улуш сабаб давлат фойдасига 722,1 млн. сўм давлат божи ундирилди
Шунингдек, ижро варақада ундирувчига улуш тўлаб берилгандан сўнг, ундирувчининг бинога нисбатан улуши тугатилиб, турмуш даврида олинган бинонинг мутлақ эгалиги қарздорга ўтиши белгиланган.
Бундан ташқари, Бюронинг туман бўлими иш юритувига қарздор эркакдан давлат фойдасига 370 млн. сўм, ҳамда ундирувчи аёлдан эса 353 млн. сўмга яқин давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ва ундирувчига ҳуқуқ ва мажбуриятлари Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан тушунтирилганидан сўнг, қарздор ва ундирувчи ўзаро келишгач, бўлим томонидан мол-мулкдан улуш ундируви бўйича ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланган.
Қарздор ва ундирувчидан давлат фойдасига 722,1 млн. сўм миқдоридаги давлат божлари тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатлари Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланди.