Хоразмда сомон ёққани учун фуқаролар жаримага тортилди
Шундан сўнг Хоразм вилояти прокуратураси ва экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор рейдлар ўтказди. Урганч ва Хонқа туманларида очиқ ёнғин билан ўсимлик қолдиқлари ёқилаётгани аниқланди.
Текширув натижасида Урганч туманида яшовчи 3 киши ва Хонқа туманидан яна 3 фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан протокол тузилди. Ҳар бир фуқарога 1 125 000 сўм миқдорида жарима солинди.