Кредитлардан ўзини ҳимоя қилиш механизми ишга тушди
Бу механизм фуқароларни ўзларининг розилигисиз кредит олиш ҳолатларидан, яъни фирибгарлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Жисмоний шахслар Кредит ахборот-таҳлилий марказига бепул мурожаат қилиш орқали ўзларига нисбатан кредит шартномалари тузилишини таъқиқлаш юзасидан ариза топширишлари мумкин.
Маълум қилинишича, келгусида мазкур хизмат давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ҳам тақдим этилади. Ариза топширилгандан сўнг фуқаро махсус рўйхатга автоматик тарзда киритилади. Бундан кейин барча банклар, микромолия ва кредит ташкилотлари кредит шартномаси тузишдан олдин ушбу рўйхатдаги мавжудликни текширишга мажбур бўлади.