Ўнлаб ўқитувчилар аттестациядан четлатилди
2024 йил январидан буён вазирлик томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари аттестацияси онлайн шаклда ўтказиб келинмоқда. Синовнинг икки босқичи ҳам FaceID орқали реал вақтда назорат қилинади.
Жорий йил бошидан 79 нафар номзод синовлардан четлатилган. Улардан 68 нафари техник воситалардан фойдалангани аниқланган. Шунингдек, баъзи шахслар ўқитувчиларга пул эвазига тестдан ўтишни ваъда қилган ҳолатлар ҳам қайд этилган.
Вазирлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жумладан Бош прокуратура билан ҳамкорликда ушбу ҳолатларга қарши курашмоқда. Ўқитувчиларга ўз билимларига таяниш ва ҳар қандай фирибгарлик ҳолатларини вазирликнинг ишонч телефони: +998-71-202-09-09 рақами орқали хабар бериш тавсия этилди.