OnePlus Bullets Wireless Z3 қулоқчинлари тақдим этилди
Қулоқчин фақат 10 дақиқа қувват билан 27 соат мусиқа эшитишни таъминлайди. Тўлиқ қувватда 36 соат мусиқа ва 21 соатгача суҳбат қилиш имконини беради.
Гарнитура Google Fast Pair орқали тез уланади, фазовий аудиони қўллаб-қувватлайди ва ақлли шовқин камайтириш функциясига эга.
OnePlus Bullets Wireless Z3 қора ва қизил рангларда тақдим этилган. Нархи – 1699 ҳинд рупияси, тахминан 255 000 сўм.