Тошкентлик эркак автомашина фирибгарининг қурбони бўлди
Маълум бўлишича, фирибгар ўзини авто савдоси билан шуғулланувчи компания директори деб таништирган ва Tracker-2 русумли автомобилни бўлиб тўлаш асосида сотиб беришни ваъда қилган. Жабрланувчи олдиндан пул тўлаган, аммо транспорт воситаси берилмаган ва пуллар ўғирланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Фирибгарлик" моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда.