Асакада муҳандис қарзни ўчириб бериш баҳонасида 11 миллион сўм олди
Маълумотларга кўра, муҳандис Т.А. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.А. ва унинг онаси К.А.га тегишли хонадонларда тўпланиб қолган умумий 18 миллион сўм миқдоридаги электр қарзини электрон тизимдан ўчириб ташлаш ва уларга янги ҳисоблагичлар ўрнатиб беришни ваъда қилган. Эвазига у Ш.А.дан 11 миллион сўм пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — “Фирибгарлик” билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Мутасаддилар бундай ҳаракатлар нафақат аҳолининг ишончини суиистеъмол қилиш, балки давлат тизимларига нисбатан салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтишмоқда. Энергетика соҳасида шаффофликни таъминлаш мақсадида бундай қонунбузарликларга қарши кураш қатъий давом эттирилади.