Сасаки бош жароҳатидан сўнг 45 кунлик хотирасини йўқотди (видео)
Жанг аввалиданоқ кескин характерга эга бўлди — Норман илк раунддаёқ Сасакини икки бор нокаутга учратди. Бешинчи раундга келиб, америкалик боксчи бошқа зарба билан япон спортчисини рингга йиқитди. Бошининг орқа қисми билан пардеворга қулаган Сасаки ҳушини йўқотди ва узоқ муддатгача ўзини тиклай олмади.
Шифохонага олиб кетилган боксчига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди. Докторлар унинг бош мияси томографиясини ўтказиб, жисмоний шикастлар ёки қон кетиши кузатилмаганини маълум қилдилар. Бироқ энг хавфли томони — у сўнгги бир ярим ойлик воқеаларни мутлақо эслай олмаётгани бўлди.
佐々木尽選手残念...
— 或津路 (@Arutsur0) June 19, 2025
世界ウェルター級の壁はあまりにも高かった... pic.twitter.com/4KOXyYTDBt
Ташкилотчилардан бири Накаи Иссейнинг таъкидлашича, Сасаки ҳозирча жанг қандай ўтгани, унга тайёргарлик жараёни ва келишувлар ҳақида ҳеч нарсани эслай олмаяпти. Бу эса бош жароҳатининг жиддий оқибатларидан бири ҳисобланади.
Япон бокс жамоатчилиги ҳозирча Сасакининг ҳолатини диққат билан кузатмоқда. Олимлар ва мутахассислар эса унинг тўлиқ тикланиши учун вақт ва мунтазам реабилитация зарурлигини таъкидламоқда.
Бу воқеа боксдаги хавфли лаҳзалар ва спортчи саломатлигини сақлаш масаласининг яна бир бор долзарб эканини кўрсатмоқда.