Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" учрашувида киритилган голлар (видео)
Дастлаб 11-дақиқада Дониёр Абдуманнопов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 27-дақиқага келиб эса Владимир Бубаня собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди - 1:1.
Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасига келиб эса Валижон Раҳимов автогол муаллифи бўлди. Баҳснинг сўнгги 10 дақиқасида эса "Андижон" футболчилари 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу голларга Исломбек Маматказин (80) ва Бектемир Абдуманноновлар (88) муаллифлик қилди.