Добавить новость
World News
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Жеймс Траффорд ортига қайтадими? "Сити"да дарвозабонлар инқирози

"Манчестер Сити" жамоасида дарвозабонлар масаласида жиддий ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли ортиб бормоқда. Футбол оламида ўз манбалари билан танилган журналист Фабрицио Романо тарқатган хабарга кўра, “шаҳарликлар” ёзги трансферлар давомида посбонлар сафида йўқотишларга тайёр туриши лозим.

Маълум қилинишича, жамоа асосий дарвозабони Эдерсон ҳамда ўрнини муваффақиятли босиб келаётган Штефан Ортегага бошқа клублар томонидан жиддий қизиқиш билдирилган. Мазкур икки кипердан бири жамоани тарк этадиган бўлса, "Сити" раҳбарияти бу борада аллақачон эҳтимолий сценарийларни кўриб чиққан.

Айни пайтда эса "Бернли" клубида тўп сураётган ва аввал "Сити"да тарбияланган ёш ва умидли дарвозабон — Жеймс Траффорд номзоди аввалги жамоаси учун қайтадан долзарб бўлиб қолди. Манчестерликлар у билан қайта шартнома тузиш имкониятига эга. Сўнгги кунларда "Сити" ва "Бернли" ўртасида музокаралар ҳам ўтказилгани маълум қилинди.

Бироқ бу трансферда “Сити” учун ягона тўсиқ — “Ньюкасл” клуби ҳисобланади. Бу жамоа ҳам Траффордни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда ва бу борада фаол ҳаракатларни бошлаб юборган. Траффорднинг иқтидори ва барқарор ўйини бошқа клубларни ҳам бефарқ қолдирмаяпти.

Эътиборлиси, 21 ёшли дарвозабон ўтган мавсум Чемпионшипда "Бернли" сафида 45та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 29тасини "қуруқ" ўтказди. Бу кўрсаткич унинг қанчалик ишончли ва тажрибали эканини тасдиқлайди. Траффорднинг ўзи эса янада юқори савияда ўйнашга тайёр эканини бир неча бор таъкидлаган.

Мухлислар орасида эса бу эҳтимолий қайтиш янгидан-янги муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айримлар уни “Сити”нинг келажакдаги асосий посбони сифатида кўрса, бошқалар унинг яна иккинчи даражадаги ўринга қайтиб қолишидан хавотирда.

Ҳар ҳолда, Жеймс Траффорд тақдири атрофидаги бу вазият ҳали бир неча кунлар давомида трансфер муҳокамаларининг марказида бўлиши аниқ. Траффорднинг “Этиҳад”га қайтиши — бу “Сити” учун келажакда мустаҳкам ва барқарор дарвозабон масаласини ҳал этиш бўлиши мумкин.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *