Добавить новость
World News
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Марказий Осиё шаҳарларида аномал иссиқ инсонлар ҳаётига қандай хавф солмоқда?

Жаҳон банки томонидан яқинда эълон қилинган таҳлилий ҳисобот Марказий Осиё ва Европанинг йирик шаҳарларида кузатилаётган тобора кучайиб бораётган иссиқ ҳаво оқибатларини жиддий хавф сифатида қайд этди. Ҳужжатда таъкидланишича, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон шаҳарларида аномал ҳароратлар инсон ҳаёти, меҳнат бозори ва инфратузилмага қайтариб бўлмас даражада салбий таъсир кўрсатмоқда, деб хабар берди worldbank.org.

Тадқиқот натижаларига кўра, Ашхобод шаҳрида ҳар йили 100 минг аҳолига нисбатан 25-28 нафар одам иссиқ билан боғлиқ ҳолатларда ҳаётдан кўз юммоқда. Бундай фожеали кўрсаткичлар Тошкент, Остона ва Бишкекда ҳам қайд этилган — бу шаҳарларда ўлимлар сони ҳар 100 минг кишига 19–21 тани ташкил этмоқда.

Энг ташвишлиси — келажакда бу кўрсаткичлар янада оғирлашиши мумкин. 2090 йилга келиб, Тошкент ва Остона каби мегаполисларда ҳар йили иссиқ оқибатида 10 мингдан 23 минггача инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкинлиги қайд этилган. Бу рақамлар, шубҳасиз, барча даражадаги мутасаддиларни жиддий ўйлантириши лозим.

2023 йилнинг ўзида ЕМО минтақасида ҳарорат кўтарилиши сабабли 87 мингдан зиёд доимий иш ўрни йўқотилган. Улардан 22 мингга яқини Ўзбекистонда, 18 мингга яқини эса Озарбайжонда қайд этилган. Бу — иссиқлик фақат соғлиққа эмас, иқтисодиётга ҳам ҳалокатли зарба бераётганини англатади.

Европа ва Марказий Осиё аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи яшайдиган йирик шаҳарларда иссиқ кунлар сони 2050 йилгача камида уч баробарга кўпаяди. Тахминларга кўра, айрим шаҳарларда бир йилда иссиқ кунлар сони 70 тагача етиши мумкин.

Ҳисоботда мутахассислар ҳозирданоқ амалга оширилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар рўйхатини ҳам тақдим этди. Жумладан:

- шаҳарларда дарахт ва яшил ҳудудларни кўпайтириш,
- биноларни табиий совитиш имконини берувчи модификация қилиш,
- фуқароларни ҳарорат хавфидан олдиндан огоҳлантириш тизимини яратиш,
- соғлиқни сақлаш соҳасини такомиллаштириш,
- махсус “совитиш марказлари” ташкил этиш,
- қурилишда иссиққа чидамли материаллардан фойдаланиш,
- инфратузилмани янгилашда иқлим ўзгариши омилларини инобатга олиш таклиф қилинган.

Шунингдек, Қирғизистонда ҳар йили ҳарорат кескинлиги туфайли тахминан 200 км йўл зарарланиши қайд этилмоқда. Бу эса нафақат инфратузилмага, балки иқтисодий фаолликка ҳам тўсқинлик қилади. Чунки таъмирлаш ишлари катта маблағларни талаб қилади, транспорт логистикасида узилишлар юзага келади.

2050 йилга келиб, Ашхобод ва яна саккизта ЕМО шаҳрида иссиқлик туфайли иқтисодий йўқотишлар ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан ошиб кетиши мумкин. Бу эса давлат бюджети, инвестиция сиёсати ва ижтимоий барқарорликка жиддий таъсир кўрсатади.

Ҳозирданоқ зарур чоралар кўрилмаса, иссиқлик нафақат глобал муаммо, балки ҳар бир инсон учун шахсий хавфга айланиши мумкин. Вақтни бой бермасдан, жавобгарликни ҳис этиб, ҳаракат бошлаш — эртанги кунни асраб қолишдир.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *