Португалияда Европа рекордини янгилайдиган стадион режалаштирилмоқда
"Бенфика" аллақачон дунёдаги машҳур "Популоус" архитектура бюроси билан маслаҳатлашувларни бошлади. Ушбу бюро "Тоттенхэм" стадионини реконструкция қилишда ҳам иштирок этган.
Айни пайтда "Бенфика"нинг асосий стадиони — "Эстадио да Луш" — 68 минг мухлисни қабул қила олади. Европа қитъасидаги энг катта футбол аренаси бугунги кунда "Барселона" жамоасининг "Камп Ноу" стадиони бўлиб, у 99 мингга яқин томошабинга мўлжалланган.