Добавить новость
World News
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ўзбекистоннинг юқори даромадли давлатлар қаторига қўшилишига қанча вақт кетади?

Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича “Тадбиркорлик, технология ва инновациялар орқали ўсишни тезлаштириш” ҳисоботини эълон қилди. Унда минтақадаги ривожланаётган давлатлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад бўйича қайси муддатда юқори даромадли давлатлар қаторига кириши ҳақида башорат берилган.

Прогнозлар ва рақамлар

Жаҳон банки 2023 йилдаги юқори даромадли давлатлар чегарасини — аҳоли жон бошига 14 005 долларлик даромадни мақсад сифатида белгилаган. Ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистон ва Туркманистон ушбу чегарага 40 йилда, Қирғизистон 70 йилда етиши мумкин. Ўзбекистон ва Тожикистон эса 100 йилдан ортиқ вақтда бу маррага етиб бориши эҳтимол қилинган.

Эксперт Миркомил Холбоев таъкидлаганидек, прогнозлар сўнгги 10 йиллик ўртача ўсишга асосланган ва бу ҳисобга пандемиядаги пасайиш ҳам, Қозоғистон ва Қирғизистонда давр бошидаги чуқур рецессиялар ҳам таъсир қилган. Холбоевнинг қайта ҳисоб-китобларига кўра, пандемиядан кейинги ўсиш суръатларини инобатга олсак, Қозоғистон 2026 йилдаёқ 14 минг долларлик чегарадан ўтиши мумкин. Туркманистон 2034 йилда, Тожикистон 2037 йилда, Ўзбекистон эса 2042 йилда бу кўрсаткичга етиши кутилмоқда.

Мавжуд ҳолат ва даромадлар динамикаси

2024 йилда Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 896,3 триллион сўмга тенг бўлди. Бу номинал ҳисобда 18,5 фоизга ўсиш, инфляцияни ҳисобга олган ҳолда эса 8,1 фоизлик реал ўсишни англатади. Жон бошига умумий даромад 20 млн сўмдан 24,1 млн сўмга (ойига тахминан 2 млн сўм) кўтарилди. Ўртача йиллик доллар курси 12 500 сўм деб ҳисобланса, бу 1,6–1,9 минг доллар атрофидадир.

Жаҳон банки ҳисоботидан бошқа муҳим нуқталар
  • 2025 ва 2026 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг 5,9% атрофида ўсиши кутилмоқда.

  • 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга шахсий пул ўтказмалари 30% га ўсиб, 15 млрд долларга яқинлашди.

  • Пул ўтказмалари ЯИМнинг катта улушини ташкил этади: Тожикистонда деярли 40%, Қирғизистонда 20%дан ортиқ, Косовода 18% атрофида. Ўртача кўрсаткич — 7%.

  • Пул ўтказмалари бўлмаганда, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси икки баробар юқори бўлар эди.

  • Ўзбекистон хориждан пул ўтказмалари ҳажми бўйича дунёда 10-ўринда турибди.

  • 2024 йилда бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3,3% бўлди, бу кўп жиҳатдан энергия субсидияларини қисқартириш ҳисобига амалга ошган.

Хулоса

Ҳисобот маълумотлари шундан далолат бермоқдаки, Ўзбекистон юқори даромадли давлатлар қаторига қўшилиш йўлида узоқ муддатли ва изчил иқтисодий ислоҳотларга муҳтож. Экономик ўсиш суръатларини юқори даражада ушлаб туриш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва инновацияларга сармоя киритиш бу йўлда ҳал қилувчи омиллардан бири бўлади.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *