«Реал»да энг замонавий кийинадиган футболчи кимлиги очиқланди
«Реал Мадрид» матбуот хизмати жамоа аъзолари орасида қизиқарли савол ўтказди. Саволнинг мазмуни оддий: «Қайси футболчи жамоада энг замонавий услубда кийинади?»
Биринчи бўлиб Беллингҳем жавоб берди ва «Алаба»ни кўрсатди. Дани Себалос эса «Карвахал»ни тилга олди. Раул Асенсионинг фикрича, бу — «Себалос».
Англиялик Трент Александер-Арнолд ҳам Алабани таъкидлади. Родриго эса аввало ҳазил қилиб: «Ўзим», деди ва кейинчалик «Камавинга»ни танлади. Винисиус эса «Ўзим», деб жавоб қайтарди.
Милитао: «Жамоада бир неча футболчи бор, аммо мен ўзимни иккинчи ўринда деб ҳисоблайман», – дея фикр билдирди. Камавинга эса «Биринчи навбатда ўзим, кейин Винисиус ва Алаба», деб таъкидлади.
Шу заҳоти Винисиус кулиб: «Йўқ, энг замонавийи Камавинга. У ҳам менга овоз берган бўлса керак», деди.
Шундай қилиб, жамоада энг кўп овозни Камавинга ва Алаба тўплади. Улар мадридлик футболчилар орасида замонавий услубда кийинишда етакчи сифатида тан олинди.