Расман. «Атлетико» стадиони 2027 йилги Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилади
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) матбуот хизмати ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 2027 йилги Чемпионлар лигаси финали Мадриднинг «Атлетико» клубига тегишли «Сивитас Метрополитано» стадионида бўлиб ўтишини маълум қилди.