Добавить новость
World News
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Туркманистонда иш ҳақи ва нафақаларни оширмаслик таклиф қилинмоқда

Туркманистон ҳукумати иш ҳақи, пенсиялар, давлат нафақалари ва стипендиялар миқдорини ҳар йили оширишдан воз кечишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида бўлиб ўтаётган Халқ маслаҳати йиғилишида, фахрий оқсоқол Ёзмурод Отамуродов маълумот берди.

Отамуродов Халқ маслаҳати раиси ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга мурожаат қилиб, мамлакат раҳбариятининг «бахтли халқ турмуш даражасини барқарор ўстираётган» сиёсатини юқори баҳолади. Унинг фикрича, аҳолининг ижтимоий ва маиший шароитлари юқори даражада бўлиб, тўловларни оширишни тўхтатиш зарур. Отамуродов, «одамлар учун яратилган бундай имтиёзлар дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқлигини» таъкидлади.

TDH хабарига кўра, Отамуродов Бердимуҳамедовдан ўз таклифини қўллаб-қувватлашини, сақланган маблағларни мамлакат тараққиёти ва бошқа муҳим вазифаларга йўналтиришини самимий сўраган. Бердимуҳамедов, ўз навбатида, Отамуродовга нутқи ва тавсиялари учун миннатдорчилик билдирган.

Turkmen news хабарига кўра, оқсоқолнинг таклифи туркман ижтимоий тармоқларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Turkmenportal давлат нашри ҳатто бу хабар остидаги изоҳларни ёпиб қўйди. Фойдаланувчилар инфляция одатда индексация қилинадиган 10 фоиздан анча юқори эканини таъкидлаган. Масалан, гўшт ярим йил ичида икки баравар қимматлашди — 100 манатгача (5 доллар). Талабалар формаси оилаларга тахминан 12 минг манатга (600 доллар) тушади ва ота-оналар фарзандининг ўқишини тўлаш учун кредит олиши керак бўлади. Кўпгина шарҳловчилар оқсоқолнинг самимийлигига шубҳа қилишди, кам даромад ва тирикчилик қийинчиликларидан шикоят этди.

Туркманистонда энг кам пенсия ҳозир 550 манат (тахминан $27,5), нафақа — 520 манат ($26).

Расмийлар тўловларни индексация қилишни бекор қилиш ташаббусига ҳозирча изоҳ бермади. Аммо 2015 йилда Халқ Маслаҳати аъзосининг халқ «қудрат ва бахт даврида шунчалик яхши яшайдики, газ, сув ва электр энергияси учун бемалол тўлай олади» деган баёноти охир-оқибат ушбу хизматлар учун имтиёзларнинг бутунлай бекор қилинишига олиб келган эди.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *