3 октябрь учун валюталар курслари эълон қилинди
Ўзбекистон Марказий банки 2025 йил 3 октябрь куни учун хорижий валюталарнинг расмий курсларини эълон қилди. Маълумотларга кўра, барча асосий валюталар қиймати ўсди.
-
АҚШ доллари 15,62 сўмга қимматлаб, 12 099,72 сўмни ташкил этди.
-
Евро 25,61 сўмга қимматлаб, 14 223,22 сўм бўлди.
-
Фунт стерлинг 86,34 сўмга қимматлаб, 16 333,41 сўмга етди.
-
Россия рубли 2,18 сўмга қимматлаб, 148,90 сўм бўлди.
-
Хитой юани 2,19 сўмга қимматлаб, 1 699,49 сўмга етди.
-
Япон иенаси 0,85 сўмга кўтарилиб, 82,52 сўмни ташкил этди.
-
Қозоқ тенгеси 0,13 сўмга ошиб, 22,12 сўм бўлди.