Мальдини: Ҳаммани Италия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга чақираман
Шу муносабат билан Мальдини барча итальянларни терма жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди. "Жаҳон чемпионатида ўйнашимизга жуда умид қиламан.
Бу аввало янги авлодлар учун, ҳали терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини кўрмаган ёш мухлислар учун жуда муҳим. Бу Рино ва бошқа барча жамоадошлар учун ҳам аҳамиятли.
Бизнинг барчамиз терма жамоа тарафдоримиз", - деди Мальдини pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси охирги марта Жаҳон чемпионатининг финал босқичида 2014 йилда қатнашган эди.